21 Август 2021 йил
1587
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари бошланди
Ҳашар - халқимизнинг азалий эзгу қадриятларидан бири. У одамларни бир-бирига янада яқинлаштиради, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, саховат, мурувват, меҳнатсеварлик муҳитини тобора мустаҳкамлайди.
Бу йилги истиқлол байрами арафасида ташкил этилаётган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ўтказилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти ИИБ аппарати ходимлари ҳам эрта тонгдан ўз ташаббуслари билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юбордилар. Мавжуд бинолар атрофи, кўчалар ободонлаштирилди. Экин ерлари тартибга келтирилиб, бегона ўтлардан тозаланди. Дарахтларни оқлаш, уларга шакл беришга алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳашар давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати