16 Октябр 2024 йил 1906

“Йилнинг энг фаол фахрий ходими” танловининг Республика босқичида Андижон вилояти ИИБ фахрий ходими фахрли иккинчи ўринни эгаллади

Ички ишлар органларида фахрийлар ва ёш ходимлар ўртасидаги “Устоз-шогирд анъаналари”ни янги босқичга олиб чиқиш, ёш ходимларнинг миллий қадриятларга содиқ, чинакам ватанпарвар ва фидойи “халқ хизматчиси” бўлиб шаклланишида фахрийларнинг ёрдамидан самарали фойдаланиш мақсадида ўтказилаётган, ички ишлар органларида “Йилнинг энг фаол фахрий ходими” танловининг Республика босқичи Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди.

Эътиборлиси ушбу кўрик-танловда фахрли иккинчи ўрин — Андижон вилояти ИИБ фахрий ходими, истеъфодаги полковник Рахимов Ғуломжонга насиб этиб, II даражали диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Андижон вилояти ИИБ фахрий ходимига келгусидаги кўрик-танловларда ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.aviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: