29 Ноябр 2021 йил
460
Жиноятчиликка қарши курашдаги хориж тажрибасидан олинган таассуротлар Андижон вилояти ИИБнинг барча хизмат соҳа ходимларига етказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бир гуруҳ ходимлари жорий йилнинг 15-19 ноябрь кунлари Туркия давлатига ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш масаласида тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарига юборилди.
Хусусан, ушбу хизмат сафарида Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Б.Нажимов ҳам бўлиб, у ерда ўтказилган ўқув машғулотларидан олинган хорижий тажрибаларни Андижон вилояти ИИБнинг барча хизмат соҳа ходимларига етказди.Шунингдек, хорижий тажриба юзасидан ўзаро фикр алмашинилиб, йиғилиш баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтказилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати