Йўл ҳаракати хавфсизлиги - долзарб масала
Маълумки, сўнгги вақтларда транспорт воситалари турлари ва сонининг кўпайиши, йўловчи ва юк ташиш ҳажмларининг ортиб бориши йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни, одамлар ҳаётини муҳофаза қилишни ҳар доимгидан ҳам долзарб масалага айлантирмоқда.
Асака тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан марказий кўчаларда, аҳоли ва транспорт воситалари гавжум чорраҳаларда ҳуқуқий-маърифий ва профилактик тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар масъулиятини ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Мулоқотлар давомида йўл-ҳаракати қоидаларига амал қилмаган, тартиб-қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида маъмурий баённомалар тузилиб, жарималар тўланишига сабаб бўлиши ва транспорт воситалари вақтинчалик сақлаш жарима майдонларига қўйилиши ҳақида жиддий огоҳлантиришлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати