Йўл-патруль хизмати ходими томонидан мол ўғирлаб кетаётган шахс қўлга олинди
2020 йил 29 октябрь куни Бўстон тумани “Боғи эрам” МФЙда яшовчи фуқаро Т.О ички ишлар бўлимига ариза орқали мурожаат қилиб, бир кун олдин ўзи ишлайдиган "Ойбек-2" фермер хўжалиги дала шийпони молхонасидан нархи 6.000.000 сўмлик бўлган бир бош қора молини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар берган эди.
Шу куни соат 20:30ларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Ижтимоят” МФЙ ҳудудидан ўтган 4-Р-112 Фарғона ҳалқа йўлининг 138 километрида хизмат олиб бораётган Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 2-сафарбарлик гуруҳи командири капитан У. Мадумаров йўл четида мол етаклаб кетаётган, кейинчалик маълум бўлишича Қўрғонтепа туманида яшовчи муқаддам судланган фуқаро Ҳ.М.ни ўзини шубҳали тутганлиги сабабли тўҳтатиб, у билан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу қора молни ўғирлаб кетаётганлиги маълум бўлган. Зудлик билан Ҳ.М ашёвий далил билан туман ИИБга топширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда барча фуқаролардан ўз мол-мулкларига эътиборсиз муносабатда бўлмасликларини сўраб қоламиз.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати