14 Сентябр 2022 йил 265

“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг «Шахмат» тури бўйича мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 10-сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмонан соғлом ва руҳан тетик тарбиялаш, спорт машғулотларига кенг жалб қилиш ва уларни соғлиқларини мустаҳкамлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг «Шахмат» тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа, тасдиқланган қоидаларга асосан ўтказилиб, ҳар бир соҳавий хизмат ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимларидан 2 нафардан ходимлар жами 38 нафар ходимлар иштирок этди.

Мусобақада “Ғалабага бўлган иродаси учун” номинацияси бўйича Андижон вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими бош инспектори майор Сулаймонов Махмуджон, 3-ўринни Қўрғонтепа тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси, вояга этмаганлар билан ишлаш гуруҳи вояга этмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи катта сержант Шокиров Рустамжон, 2-ўринни Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ Ташкилий бўлим Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи инспектори, майор Азизов Мансурбек ҳамда фахрли 1-ўринни Балиқчи тумани ИИБ Жамоат тартибини ташкиллаштириш гуруҳи катта инспектори катта лейтенант Холиқов Азизбеклар эгалладилар.

Мусобақа ғолибларига кубок, медаллар ҳамда пул мукофотлари топширилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech