17 Сентябр 2022 йил 257

“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида  Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдагиПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда ИИВнинг 2022 йил 7 сентябрдаги “Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида жорий йилнинг 16 сентябрь куни Марҳамат туманида жойлашган “Келажак нури” кутубхонасида Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ушбу ўтказилган интеллектуал ўйин қизиқарли ва баҳс-мунозараларгабой бўлди. Муросасиз ўтган ўйин натижасига кўра, Пахтаобод тумани ИИБ жамоаси 3-ўринни, Асака тумани ИИБ жамоаси 2-ўринни ҳамда Балиқчи тумани ИИБ жамоаси эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech