24 Сентябр 2022 йил 253

"Касбий тайёргарлик" ойлиги доирасида ИИВ Андижон академик лицейида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фармойишига асосан ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида 2022 йил 23 сентябрь куни Андижон академик лицейи 2-босқич ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси “Заковат интеллектуал клуби” ННТ Андижон вилояти бош координатори Тешабоев Азизбек ва координатор ёрдамчиси Салохиддинов Мухторлар иштирок этиб, ўйинни бошқариб бордилар.

Муросасиз ва қизиқарли кечган баҳсда академик лицейнинг “Қалқон” жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, биринчи даражали диплом ва моноблок компьютер жамланмасига эга бўлдилар. Фахрли иккинчи ўринни академик лицейнинг “Бобурийлар” жамоаси қўлга киритиб, иккинчи даражали диплом ва моноблок компьютер жамланмасига эга бўлдилар. Фахрли учинчи ўринни эса “Адолат посбонлари” жамоаси қўлга киритиб, учинчи даражали диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларга эга бўлдилар.

Ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар ўқувчи-ёшларнинг билимга чанқоқ, зукко ҳамда ватанпарварлик руҳида камол топишларига хизмат қилади.

 

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech