“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 2-минтақавий ҳудуд 3-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркиби билан ўқув машғулотлари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли Фармойиши ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш Департаменти бошлиғининг Фармойишига асосан “Касбий тайёргарлик ойлиги” давомида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 2-минтақавий ҳудуд 3-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркиби билан иккинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази ходимлари иштирокида ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари олиб борилиб, машғулотлар давомида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, ҳибсхона барча шахсий таркиби жалб қилинган ҳолда спортнинг кўп кураш тури бўйича ҳибсхона биринчилиги ўтказилди. Мусобақа давомида ходимлар тўсинда тортилиш, брусда чиқиб-тушиш, отжимания бўйича беллашдилар. Мусобақада муносиб иштирок этиб фахрли ўринни эгалланган ходимлар ҳибсхона бошлиғи томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғи талаблари асосида ҳибсхона шахсий таркибини хизмат вақтида формали кийим-бошни кийиб юриш тартиб-қоидаларига риоя этишларини назорат қилиш ва белгиланган хизмат кийимларини меъёрий буйруқ талаблари асосида кийилишини таъминлаш мақсадида, ҳибсхона шахсий таркиби ўртасида саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.
Саф кўриги давомида ходимларнинг хизмат гувоҳномалари, шахсий рақамларини (жетон) ёнида олиб юришганлиги, хизмат кийимини кийиб юриш қоидаларига риоя қилишлари текширилиб борилди.
Бундан ташқари хар қандай фавқулодда ҳолатларда ходимларнинг тўғри ва аниқ қарор қабул қила олишларини шакллантириш, доимий шайликда туришларини таъминлаш мақсадида бир қатор амалий машғулотлар ўтказилди.
Бинобарин, ҳибсхонага Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлимларининг малакали ходимлари таклиф этилиб, куз-қиш мавсумида газ, электр печлар ва бошқа хонани иситишга мосланган электр жиҳозлардан фойдаланилганда ёнғин хавфсизлигига риоя қилишлари бўйича тушунтириб ўтилиб, ёнғин чиққан ҳолларда ёнғинни ўчиришга, ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган кабель ва бошқа электр воситаларини хавфсиз ҳолатга келтиришга ихтисослаштирилган ёнғин ўчириш воситалари ва анжомлари билан таништириб, уларнинг хар бирини тадбир жараёнидаги вазифалари амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқларии талаблари асосида ўқув машғулотлари олиб борилди. Унда ходимлар томонидан ўқ отар қуролдан фойдаланиш, уларнинг тактик техник хусусиятлари, ўқ отиш давомида бажариладиган машқлар, қуролларнинг тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича ўқув амалий машғулотлари олиб борилди. Ҳамда табиий ва техноген вазиятларда махсус воситалардан фойдаланиш тартиблари амалий машғулот давомида ўрганилиб борилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати