11 Октябр 2021 йил 675

“Кексалар ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчилари билан “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 сентябрдаги “Кексалар ҳафталигига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган 158-сонли йиғилиш баёнида белгилаб берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ички ишлар вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ички ишлар органларида ҳам кенг кўламли оммавий ва маданий тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 8 октябрь куни ИИВ Андижон Академик лицейи ўқувчилари билан “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ фахрийси, кўп йиллар давомида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали хизмат олиб борган генерал-майор Муродхўжаев Тельман Салоҳиддинович ва  ИИВ бирлашган таҳририят бош муҳаррири полковник Садиқова Бернара Тараваевна ҳамда барча шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари фахрийлар кенгаши раислари ва узоқ йиллар шу соҳада самарали хизмат қилган фахрийлар иштирок этди.

Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирни Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар бўлими бошлиғи подполковник Б.И.Ўринов кириш сўзи билан очиб, халқимиз учун муқаддас ва бебаҳо бўлган тинчлик-осойишталикни таъминлашда кўпни кўрган инсонлар, кекса авлод вакилларининг устозларча маслаҳат ва йўл-йўриқлари  ғоят муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг,Ўзбекистон Республикаси  ИИВ фахрийси генерал-майор Муродхўжаев Тельман Салоҳиддинович ўзининг хизмат ва ҳаёт тажрибалари билан яқиндан ўртоқлашди. Академик лицей ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар қайтарди. Тадбир давомида лицейнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан айтилган шеърлар, куй ва қўшиқлар ҳамда гўзал рақслар тадбир иштирокчилари, айниқса фахрийларга манзур бўлди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech