“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида Марҳамат тумани ҳокимлигида тарғибот учрашуви ўтказилди
Марҳамат тумани ҳокимлиги биносида муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла раислари учун ИИВ Киберхавфсизлик маркази, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Андижон вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими масъул ходимлари томонидан тарғибот тадбири ташкил этилди.
Унда иштирокчиларга фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш, унга қарши курашиш ҳамда аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалалари юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, учрашув давомида киберфирибгарларнинг тузоғига тушиб, катта миқдордаги пулларидан айрилган айрим фуқароларнинг аччиқ қисматлари акс этган таъсирчан видеоролик намойиш этилиб, барча огоҳликка чақарилди.
Бундан ташқари, фуқароларга ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли ёлғон маълумотларга ишонмасликларини ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишлари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш зарурлиги тўғрисида бир қатор вазифалар юклатилди.
Ҳозирда бу каби тарғибот тадбирлари жойларда давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати