2 Март 2023 йил
440
Контрабанда йўли билан олиб ўтилган кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Жорий йилнинг 14 февраль куни Андижон вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Қўрғонтепа туманида яшовчи К.Ж ва Х.Ш ҳамда Қирғизистон Республикасида истиқомат қилувчи Т.А.лар биргаликда Қирғизистон Республикасидан кўп миқдордаги кучли таъсир этувчи дори воситаларини контрабанда йўли билан олиб ўтишиб, холис харидорга 1020 дона “Тропикамид” кучли таъсир этувчи дори воситасини 9000 АҚШ долларига сотаётганларида қўлга олиндилар.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати