11 Июн 2022 йил 468

«Коррупция иллат» мавзусида ўқув семинари ўтказилди

Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи  ҳамда  ТТСА Департаментининг Андижон вилояти бўлими ходимлари томонидан «Ўзбекистон Миллий Метрология Институти» ва «УзТест» ДМ Андижон филиаллари раҳбар ва мутахассислари учун «Коррупция иллат» мавзусида ўқув семинар ўтказилди.

Ушбу ўқув семинарда Андижон вилояти ИИБ Юридик таъминлаш гуруҳи ходими майор Қодиржон Нўмонов маъруза қилиб коррупция миллат кушандаси эканлиги, унга қарши курашиш ва олдини олиш ҳақида атрофлича сўз юритди. Хусусан, коррупция жинояти учун жазонинг муқаррарлиги аниқ мисоллар билан тушунтириб берилди. Семинар якунида иштирокчиларнинг саволларига керакли ва асосли жавоблар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech