1 Декабр 2022 йил 444

Кучли таъсир этувчи дори воситаларининг айланмасига чек қўйилди

Таркибида гиёҳванд воситалари, психотроп моддалар бўлган, кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида Андижон шаҳрида тезкор профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида Андижон вилояти, Олтинкўл туманида рўйхатда туриб, Андижон шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган аёл У.Х ҳамда Хўжаобод туманида рўйхатда туриб, Андижон шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган Р.Шлар, Андижон шаҳар Шимолий кичик даҳа ҳудудида жойлашган савдо дўкони олдида ўзини шубҳали тутиб турганлиги сабабли тўхтатилиб, 2 нафар холислар иштирокида ёнлари кўздан кечирилганида, фуқаро Р.Шнинг қўлида бўлган қора рангли полиэтилен пакетга жойланган 200 дона “Тропикамид” номли ва 40 дона конвалютада жами 560 дона “Регапен” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech