12 Май 2023 йил 419

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Асака туманида жойлашган “Варшава Университети” биносида Эргашобод МФЙ аҳолисининг мурожаатларини тинглади

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Т.Раҳматуллаев томонидан Асака туманида ўтказилган сайёр қабулда жами 39 нафар фуқаро қабул қилиниб, 41 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини расмийлаштириш, соғлиқни сақлаш, бир маротабалик моддий ёрдам олиш, ўтаб келаётган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини муддатидан олдин озод қилиш ва бошқа турли масалалар бўйича келиб тушган мурожаатларнинг 28 таси жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, қолган 13 таси тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.

Мурожаатларни қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech