22 Феврал 2023 йил
457
Кузатув камерасига тушган шахс аниқланди
Асака туманида яшовчи фуқаро М.И исмли шахс, Андижон вилояти ИИБнинг “102” рақамига қўнғироқ қилиб 2023 йил 25 январь куни соат тахминан 12:55 лар чамасида Асака туманида ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖ биносида мавжуд бўлган маиший техникаларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Тезкор қидирув ва суриштирув ишлари мобайнида МЧЖ биносига ўрнатилган кузатув камерасидан олинган видеотасвир, Андижон вилояти ИИБ ЭКМда мавжуд “Шахсни идентификация қилиш тизими” орқали текширилганида, ушбу ўғирлик жиноятини содир этган фуқаро Андижон шаҳрида яшовчи Д.Х исмли шахс эканлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича фуқаро Д.Х томонидан олиб кетилган маиший техникалар холислар иштирокида баённома орқали олинган.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати