Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижонга ташриф буюрди
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги мавжуд МФЙлар фаолиятини ўрганиш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бошчилигида ишчи гуруҳ ташриф буюрди.
Ўрганишлар давомида МФЙларда фаолият олиб бораётган ҳодимларга керакли тушунчалар берилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари Хонобод ҳамда Юксалиш МФЙлари биносига ташриф буюриб, у ерда яратилган шароитлар ва жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда ҳамкорликдаги фаолият билан яқиндан танишдилар.
Бундан ташқари, Хонобод шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, Хонобод сиҳатгоҳида дам олаётган Сирдарёликлар билан ҳам учрашдилар. Учрашув давомида улар билан яратилган шарт- шароитлар ҳақида дилдан суҳбатлар уюштирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати