17 Сентябр 2024 йил 2665

Манавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-машғулоти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20-январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга ёналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарорида белгиланган вазифалар, шунингдек, бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан тасдиқланган режа-дастур ижросини таъминлаш мақсадида соҳавий хизмат ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида ИИВнинг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш йўналишидаги амалдаги буйруқларининг мазмун-моҳияти атрофлича етказилди.

Ташкил этилаётган бу каби ўқув-машғулотлари ходимларнинг билим салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

 Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech