11 Июн 2024 йил 1866

Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматида йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Д.Назармухамедов томонидан 2024 йилнинг 7 июнь куни тасдиқланган ҳудудий ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этиш, ходимларни жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича режа-топшириққа асосан, вазирлик ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 8-10 июнь кунлари Андижон вилояти ички ишлар органларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мазкур ўрганиш ишлари давомида аниқланган камчиликлар бўйича бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник J.M.Davronov раислигида маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш йўналишидаги масъул ходимлар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Танқидий ва таҳлилий руҳда бўлиб ўтган муҳокама йиғилишида йўл қўйилаётган камчиликлар рўйи-рост ўртага ташланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech