5 Май 2023 йил 344

“Маънавият ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органларининг ёш ходимлари ўртасида “Зукко китобхон” интеллектуал танловининг вилоят босқичи ўтказилди  

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 11 апрелдаги “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида” 100-сонли фармойиши ва бошқарма бошлиғининг 2023 йил 30 апрелдаги “Ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида “Зукко китобхон” интеллектуал танловини ташкил этиш тўғрисида”ги 67-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ёш ходимлар ўртасида “Зукко китобхон” интеллектуал танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ёш ходимларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, дунёқарашива фикрлаш доирасини кенгайтириш, миллий қадриятлар, тарихий-маънавий меросга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишга қаратилган интеллектуал танлов қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйин натижасига кўра Хўжаобод тумани ИИБ жамоаси 3-ўринни, Шаҳрихон тумани ИИБ жамоаси 2-ўринни ҳамда Андижон вилояти ИИБ жамоаси эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси ҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech