“Маънавият ойлиги” доирасида Андижон вилояти ИИБда ёш ходимлар билан психологик семинар-тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кунидаги “Ички ишлар органларида ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз! шиори остида Маънавият ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 79-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар билан психологик семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингда бошқарманинг йигирмадан зиёд ходимлари ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этди.
Дастлаб, ходимлар билан “Ижтимоий вазиятларга нисбатан фуқароларнинг муносабатини психологик коррекция қилиш масалалари” юзасидан семинар машғулотлари олиб борилди.
Шундан сўнг, ёш ходимлар хизмат вақтида юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий муносабатлардаги тўсиқлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига, Андижон Давлат Университетидан таклиф этилган мутахассис психолог томонидан атрофлича жавоблар олдилар.
Очиқ ва самимий руҳда ўтказилган семинар-тренинг давомида барча иштирокчилар ўзлари учун керакли бўлган назарий, амалий ва услубий билим кўникмаларига эга бўлдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати