9 Апрел 2025 йил 2382

“Маънавият ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органларининг ёш ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда Ички ишлар вазирининг 2025 йил 24 мартдаги 118-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, ёш ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ушбу ўтказилган интеллектуал ўйин қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйин натижасига кўра, Асака тумани ИИБ жамоаси 3-ўринни, Олтинкўл тумани ИИБ жамоаси 2-ўринни ҳамда Балиқчи тумани ИИБ жамоаси эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси ҳамда маънавий-аҳлоқий савиясини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech