12 Апрел 2025 йил 2060

"Маънавият ойлиги" доирасида "Уч авлод" учрашувлари ўтказилди

Андижон вилоятининг Шаҳрихон ва Пахтаобод туманлари ички ишлар бўлимларида ўткизилган учрашувлар давомида соҳада кўп йиллар хизмат қилган фахрийларнинг бой тажрибасини ўрганиш, уларнинг ижобий фазилатлари ҳамда қимматли ўгитларини ёш авлодга ибрат сифатида кўрсатиш, ёш кадрларнинг хизмат фаолиятида фахрий ходимларнинг касб маҳорати ва кўникмаларидан фойдаланишга мунтазам равишда эътибор қаратилиши лозимлиги, шунингдек, бугунги кунда тизимда яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбирлар якунида бир гуруҳ ёш ходимлар ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Бу каби тадбирлар жойларда давом этттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech