14 Апрел 2022 йил 357

“Маънавият ойлиги” давомида Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг муқаддас қадамжолар ҳамда музейларга саёҳати ташкил этилди

Жорий йилнинг 13 апрель куни соҳавий хизмат, мустақил бошқарма ва барча шаҳар-туман ИИБларида хизмат қилаётган энг фаол ва намунали ёш ходимларнинг “Маънавият маршрути” бўйича муқаддас қадамжолар, музейларга саёҳати ташкил этилди.

Хусусан, Марҳамат туманида жойлашган шоир Муҳаммад Юсуф дафн этилган қабристонга борилиб, шоир ҳақига дуо қилдилар. Сўнг шоирнинг уй музейига ҳамда ўқиган мактабига ташриф буюрилди.

Шундан сўнг, “Боғи шамол” ҳудудида жойлашган “Боғи Бобур” мажмуасига борилиб, у ердаги шоҳ ва шоир Заҳирридин Муҳаммад Бобур ҳақида батафсил маълумот берувчи музей билан яқиндан танишдилар. Ходимлар Бобур ижодига оид рубоийлардан келтирдилар. Сўнг рамзий мақбараси зиёрат қилинди.

Саёҳат якунида ёш ходимларнинг Андижон вилояти ИИБ “Шон-шараф” музейига ташрифи ташкил этилди. Бу ерда истеъфодаги полковник Ғ.Раҳимов томонидан ёшларга Андижон ва унинг ички хавфсизлиги тарихи ҳақида батафсил маълумот берилди.

Саёҳат давомида ёш ходимлар ўзларининг келгуси хизмат фаолияти давомида фойдаланиш учун зарур ва қимматли маълумотларни олиш билан бирга, ушбу саёҳат уларнинг янада дунёқараши кенгайиши, маънавияти юксалиши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech