“Маънавият ойлиги” доирасида Андижон вилоят ички ишлар бошқармасининг “Шон-шараф” музейига саёҳат ташкил этилди
Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги тадбирлар доимий равишда ўтказиб келинмоқда. Хусусан, “Маънавият ойлиги” доирасида Андижон вилоят ички ишлар бошқармасининг “Шон-шараф” музейига ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчилари ташриф буюришди.
Унда ҳарбий хизматчилар ва ўқувчилар Ўрта Осиё, хусусан, Андижоннинг қадимги давлатчилик хавфсизлигидан бошлаб, бугунги кунгача босиб ўтган йўли, ҳудудий хавфсизлик ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилган фидоийлар, ўтган ҳар бир даврнинг воқеа ҳодисаларини ўзида мужассам этган кўргазмалар билан яқиндан танишдилар.
Бир сўз билан айтганда музейга саёҳат ходимлар ҳамда ўқувчиларда катта таассурот қолдириб, улардаги ватанпарварлик туйғусини янада ошишига хизмат қилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати