“Маънавият ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида “Ёш китобхон” кўрик танлови ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кунидаги “Ички ишлар органларида ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз! шиори остида Маънавият ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 79-сонли фармойиши ҳамда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг 2022 йил 16 февраль кунидаги “Ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида “Ёш китобхон” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 24-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида “Ёш китобхон” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Кўрик-танловда вилоят ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар туман ИИБларда хизмат олиб борётган энг зукко билимдон китобсевар ёш ходимлар қатнашишди. Кўрик-танлов учта шартдан иборат бўлиб, биринчи шарт “Сиёсий маънавий ва маърифий китоблар билимдони”, иккинчи шарт “Бадиий асарлар билимдони” ҳамда учинчи шарт “Мен севган адиб” деб номланиб, танлов иштирокчилари ўртасида қизғин баҳс кечди.
“Ёш китобхон” кўрик-танлови якунига кўра фахрли учинчи ўринни Булоқбоши тумани ИИБ Эксперт криминалистика гуруҳи катта эксперти лейтенант Хўжамбоев Муҳаммадали Дилмурод ўғли, фахрли иккинчи ўринни Пахтаобод тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори лейтенант Абдулҳаев Абдували Абдураим ўғли, биринчи ўрин ҳамда мусобақа ғолиблигини Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологи лейтенант Абдурахмонов Каримжон Маҳмуджон ўғли қўлга киритди. Мусобақа ғолиб ва совриндорларини вилоят ИИБ шахсий таркиби билан ўтказиладиган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарсида тақдирлаш белгиланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати