23 Апрел 2022 йил 449

Маънавият ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари учун спектакль намойиш этилди

Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий тафаккурини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда театрнинг аҳамияти катта ҳисобланади.

Шу боисдан, Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар эътиборига Андижон вилояти мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Мардикорлар” номли спектакль намойиш этилди.  Ушбу спектакл ходимларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, эстетик тарбиясини кучайтириш, уларнинг маданият ва санъатнинг турли соҳаларига бўлган қизиқишларини янада оширишга қаратилганлиги билан янада аҳамиятли бўлди.    

“Маънавият ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.  

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech