“Maʼnaviyat oyligi” doirasida Andijon viloyati ichki ishlar organlari xodimlarining “Bobur va jahon madaniyati muzeyi”ga sayohati tashkil etildi
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирининг 2023 йил 11 апрель кунги ички ишлар органларида “Ватанга ва ҳалққа садоқат билан хизмат қилиш–олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказиш тўғрисидаги 100-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, маънавият маршрутида вилоят ички ишлар органларнинг 30 нафар ёш ходими билан Андижон шаҳрида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғига саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида бу жойда ташкил этилган “Бобур ва жаҳон маданияти музейи” ходимларнинг диққат марказида бўлди.
Маълумот ўрнида “Бобур ва жаҳон маданияти музейи”да шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, ижоди ва саркардалик фаолияти акс эттирилган 500 дан зиёд ноёб қўлёзма асарлар, нодир китоблар, қимматли манбалар сақланмоқда.Жумладан, мазкур музейда “Бобурнома”нинг Ҳайдаробод нусхаси, Бобур Мирзо кашф этган алифбо – “Хатти Бобурий”да кўчирилган Қуръони карим нусхаси, “Бобур куллиёти”нинг Эрон нусхасидан кўчирма ҳамда “Бобурнома”нинг турли тилларга таржима қилинган 20 дан ортиқ нусхаси жой олган.
Шу куни ходимлар ўзларини қизиқтирган барча қимматли маълумотларга эга бўлдилар.
“Маънавият ойлиги” доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ички ишлар органлари ходимларининг улуғ аждодларимиз томонидан қолдирилган маданий меросларга бўлган ҳурмат эҳтиромини янада оширишлиги билан аҳамиятлидир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати