11 Май 2023 йил
392
“Маънавият ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳати ташкил этилди
“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида жорий йилнинг 1 май кунидан 1 июнь кунига қадар ўтказилиши белгиланган “Maʼnaviyat oyligi” доирасида соҳавий хизмат, мустақил бошқарма ва барча шаҳар-туман ИИБларида хизмат қилаётган энг фаол ва намунали ёш ходимларнинг Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳати ташкил этилди.
Бу ерда улар вилоятимиз тарихи, юксалиш поғоналари,ўтмишдаги даври, ўзлари учун қизиқарли бўлган буюмлар ва асори атиқаларни кўздан кечириш ҳамда шу каби қизиқарли маълумотлар билан яқиндан танишиб, бу борадаги ўз билимларини мустаҳкамладилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати