“Маънавият ойлиги” доирасида "Ҳарбий ватанпарварлик" ва "Жисмоний тарбия" дарс соатлари ўтказилди
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик рухида тарбиялаш бўйича мамлакатимизда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Сабаби ёшларни ҳарбий ватанпарварлик рухида тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сон қарорига биноан "Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик рухида тарбиялаш концепцияси" ишлаб чиқилган бўлиб ушбу концепциянинг 2 бобида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик рухида тарбиялашнинг мақсади ва асосий вазифаларини белгилаб берилган.
Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари иштирокида Андижон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 13-умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчилари ўртасида Ватанпарварлик рухини шакллантириш, уларни жисмоний ва руҳий соғлом этиб тарбиялашга қаратилган "Ҳарбий Ватанпарварлик" ва "Жисмоний тарбия" дарс соатлари ўтказилди.
Ушбу тадбирлар давомида ўқувчиларга малакали мутахассислар томонидан йиғилган ўқувчиларга қуролларни йиғиш, ҳимоя усуллари каби кўринишлар билан амалий дарслар ўтиб берилди.
Ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига малакали мутахассислардан керакли жавобларни олдилар.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик рухида тарбиялашнинг мақсади ёшларда жамиятнинг турли тармоқлари, айниқса, ҳарбий соҳа билан алоқадор бўлган давлат хизмати турларида фаоллик кўрсатиш, тинч ва ҳарбий шароитда Конституция ва ҳарбий бурчга садоқатли бўлиш, уларда ўз юрти ва халқи тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни шакллантиришдан иборат.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмат