23 Май 2023 йил 198

"Маънавият ойлиги" доирасида ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчилари Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат қилдилар

ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчилари "Маънавият ойлиги" доирасида Республикамиздаги бой тарихга эга бўлган илмий-маърифий маскан Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюрдилар.

Бош бинодаги тарих бўлимининг "Кўҳна ва навқирон Андижон", табиат бўлимининг "Водийнинг табиати, ўсимликлари ва ҳайвонот дунёси" экспозицияларини ҳамда музей фондида сақланаётган вилоятимизнинг таниқли рассом ва халқ амалий санъати усталарининг кўргазмаларини томоша қилдилар.

Айниқса, "Темур ва Темурийлар даврида Андижон", "Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг жаҳон маданиятига қўшган ҳиссаси", "Шайбонийлар даврида  Андижон" номли экспозициялар тўплами ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech