5 Май 2023 йил 453

“Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчиларининг вилоят ички ишлар бошқармасининг “Шон-шараф” музейи ҳамда хотира майдонига саёҳати ташкил этилди

Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги тадбирлар доимий равишда ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, “Маънавият ойлиги” доирасида Андижон вилоят ички ишлар бошқармасининг “Шон-шараф” музейи ҳамда бошқармада ташкил этилган хотира майдонига ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчилари ташриф буюришди.

Унда ўқувчилар Ўрта Осиё, хусусан, Андижоннинг қадимги давлатчилик хавфсизлигидан бошлаб, бугунги кунгача босиб ўтган йўли, ҳудудий хавфсизлик ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилган фидоийлар, ўтган ҳар бир даврнинг воқеа ҳодисаларини ўзида мужассам этган кўргазмалар билан яқиндан танишдилар.

Бундан ташқари бошқармада ташкил этилган хотира майдонида хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимлар ёд этилиб, ўқувчилар мангу қаҳрамонлар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Бир сўз билан айтганда  ушбу саёҳат ўқувчи ёшларда катта таассурот қолдириб, улардаги ватанпарварлик туйғусини янада ошишига хизмат қилди.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech