8 Май 2023 йил 299

"Маънавият ойлиги" доирасида ИИВ Андижон академик лицейининг биринчи босқич ўқувчилари ўртасида "Зукко китобхон" интеллектуал кўрик танлови ўтказилди

Жорий йилнинг 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейида "Маънавият ойлиги" доирасида 1-босқич ўқувчилари ўртасида "Зукко китобхон" интеллектуал кўрик танлови ўтказилди. Мазкур кўрик танловда ҳар бир 1-босқич гуруҳларидан 6 нафардан ўқувчилар иштирок этди. Берилган 39 номдаги адабиётлардан олинган саволларга ўқувчилар зукколик билан жавоб бердилар.

Қизиқарли ҳамда мунозараларга бой бўлган тадбирда 1-босқич 2-гуруҳининг "Курсантлар" жамоаси фахрли 1-ўринни, 1-босқич 6-гуруҳининг "Адолат посбонлари" жамоаси фахрли 2-ўринни ҳамда 1-босқич 7-гуруҳининг "Демократлар" жамоаси фахрли 3-ўринни эгалладилар.

Тадбир сўнггида иштирокчилар диплом ҳамда китоблар билан тақдирландилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech