20 Апрел 2022 йил 493

“Маънавият ойлиги” доирасида вилоят ички ишлар органлари ходимлари “Захириддин Мухаммад Бобур” номидаги кутубхонада бўлдилар

Инсоннинг энг яқин дўсти шубҳасиз китоб. Китоб ўқиган инсоннинг маънавияти юксак, дунёқараши кенг, таффакури бой бўлади. Айни шу мақсадда Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида “Маънавият ойлиги” доирасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 20 апрель куни Андижон вилояти ички ишлар тизимларида хизмат олиб бораётган 40 нафар ёш ходимларнинг Андижон шаҳрида жойлашган Захириддин Муҳаммад Бобур номидаги ахборот кутубхона марказига ташрифи ташкил этилди. Маънавият ойлиги давомида ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида амалга оширилган ушбу ташриф давомида ёш ходимлар кутубхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. Кутубхонадаги илмий, бадиий, публицистик асарлар, мақолалар ҳақида мутахассислар томонидан атрофлича маълумот берилди. Шундан сўнг барча ходимлар кутубхонага аъзо бўлди ва келгусида ўзларини қизиқтирган адабиётларини олиш ва фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.

Шунингдек, ташриф давомида ёш ходимлар Республика миқёсида ўтказилаётган “II Республика китобхонлик ҳафталиги” доирасида мазкур кутубхонада ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда ҳам фаол иштирок этдилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech