4 Май 2023 йил
501
“Маънавият ойлиги” доирасида Хўжаобод тумани ИИБ томонидан бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда
Ички ишлар органларида жорий йилнинг 1 май кунидан 1 июнь кунига қадар “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори асосида “Маънавият ойлиги” ўтказилиши белгиланиб, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ойлик доирасида Хўжаобод тумани ИИБ ходимларнинг фарзандлари ўртасида велоспорт мусобақаси ўтказилди.
Шунингдек,Хўжаобод тумани ИИБ ходимлари билан биргаликда туманда жойлашган ахборот кутубхонасига ташриф буюрилиб, китобхонлик соати ташкил этилди.
Ҳозирда бу борадаги тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати