“Маънавият ойлиги” доирасида ёш ходимларнинг Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказига ташрифи ташкил этилди
Инсонннинг энг яқин дўсти шубҳасиз китоб. Китоб ўқиган инсоннинг маънавияти юксак, дунёқараши кенг, таффакури бой бўлади. Айни шу мақсадда, Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида “Маънавият ойлиги” доирасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 24 май куни Андижон вилояти ички ишлар тизимларида хизмат олиб бораётган 30 нафар ёш ходимларнинг Андижон шаҳрида жойлашган Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказига ташрифи ташкил этилди.
Ушбу ташриф давомида ёш ходимлар кутубхона фаолияти билан яқиндан танишди. Кутубхонадаги илмий, бадиий, публицистик асарлар, мақолалар ҳақида мутахассислар томонидан атрофлича маълумот берилди.
Шундан сўнг барча ходимлар кутубхонага аъзо бўлиб, келгусида ўзларини қизиқтирган адабиётларни олиш ва фойдаланиш имкониятигаэга бўлдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати