25 Май 2023 йил 423

“Маънавият ойлиги” доирасида “Ички ишлар ходимларининг стресс ва депрессиядан чиқиш усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Жорий йилнинг 23 май куни Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари  учун “Ички ишлар ходимларининг стресс ва депрессиядан чиқиш усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренинг Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ва Андижон давлат университети психологи Мухторов Отабек Шухратжоновичлар томонидан қизиқарли тарзда  ташкил этилди.

Унда стресс профилактикаси машғулоти, шахснинг асаб тизимини тинчлантирувчи аутоген тренинг машғулотлари, ходимларнинг шахсий статусларига доимо  адекват ҳолатда бўлишларини таъминловчи ижтимоий- психологик машғулотлар ўтказилди.

Шунингдек, тренингда ички ишлар органлари ходимлари шахслараро мулоқотга киришганда ишлатиладиган биринчи сўзлар қанчалик табиий ва тушунарли бўлса, улар билан самимий мулоқот шунчалик тез ўрнатилиши ва осон ривожланиши турли ўйинлар ҳамда ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.

Машғулот якунида ходимларнинг қизиқтирган саволлари юзасидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech