Марҳамат туманида коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда
Бугунги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус пандемияси тарқалиши кучайиб кетаётганлиги сабабли бу касалликка қарши курашиш ҳамда аҳолининг соғлигини сақлаш мақсадида барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ҳам бу касалликни аҳоли орасида тарқалишини олдини олиш мақсадида туманга кириш йўлларида блок постлар ташкил қилиниб, туман ҳокимлиги, ИИБ, СЭОМ ходимлари ва туман халқ депутатларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар томонидан кириб-чиқиш ҳудудлари қаттиқ назоратга олинди.
Фуқароларга зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликлари, автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилганлиги тушунтирилмоқда. Шунингдек, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари талаб этилаётганлиги эслатиб ўтилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати