Марҳамат тумани ИИБ бошлиғи томонидан 3-сектор ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
Марҳамат тумани ИИБ бошлиғи томонидан туманнинг «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини «Чархпалак» кўчасида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқароларнинг хатлов жараёнида бевосита иштирок этди.
Ушбу хатлов давомида уйма-уй юрган ҳолда 20 турдаги имтиёз ва Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарори ҳақида ёшларга атрофлича тушунчалар берилди.
Шунингдек, ёшлар томонидан ташкил этилган тадбиркорлик фаолиятлари ҳам кўздан кечирилди. Уларнинг фаолиятини янада ривожлантириши учун кўмак берилиши тўғрисида ҳам гапириб ўтилди. Улар томонидан олиб борилаётган бундай ишларга кўпроқ ёшларни жалб этиш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда даромадга йўналтириш борасида ҳам олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш кераклиги тўғрисида масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Хатлов жараёнида сектор раҳбарига ижтимоий масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар ташкилот раҳбарларига 3 кунлик муддат ичида ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича кўрсатмалар ҳам берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати