21 Июл 2023 йил 810

“Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 7.000 АҚШ долларига сотаётган оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилди

Жорий йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚХ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни жалб қилган ҳолда тезкор-тадбир ўтказилди.

Тезкор-тадбир давомида Марҳамат туманида яшовчи К.А Мустақиллик маҳалласи ҳудудида холис харидорга оғирлиги 1073,35 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 7.000 АҚШ долларига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.aviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: