29 Март 2023 йил 641

Масжиддаги ўғирлик Эксперт-криминалистика маркази томонидан фош этилди

2023 йил 3 март куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи А.С вилоят ИИБнинг “102” рақамига телефон орқали хабар қилиб, Хўжаобод туманида жойлашган “Жоме масжиди”га кириб кетган вақтида ўзига тегишли нархи 1.500.000 сўмга тенг бўлган “BIKETRAGON” номли велосипеди ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Ушбу ўғирлик ҳолати юзасидан “Жоме масжиди” биносига ўрнатилган кузатув камераларидан олинган видеотасвир вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази “Шахсни идентификация қилиш тизими” орқали текширилганида, мазкур жиноятини содир этган фуқаро Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яшовчи Т.Ф эканлиги аниқланган.

Бундан ташқари, фуқаро Т.Ф билан олиб борилган тезкор суриштирув даврида  шу йилнинг 3 февраль куни ҳам Хўжаобод туманида жойлашган “Жоме масжиди”дан фуқаро А.И.га тегишли нархи 1.600.000 сўм бўлган велосипедни яширин равишда талон-торож қилганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Т.Ф томонидан олиб кетилган ашёвий далиллар холислар иштирокида баённома орқали олинган.

Ҳозирда Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Т.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech