4 Феврал 2023 йил 233

Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ИИВ Андижон академик лицей тингловчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди

Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, она юртга садоқатли фарзанд ҳамда етук кадрлар етказиб бериш муҳим омил ҳисобланади.
Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ИИВ Андижон академик лицей тингловчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Очиқ эшиклар куни давомида ўқувчи ёшларга "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, фойдаланилаётган техникалар, замонавийлашган ахборот электрон тизимлар бўйича соҳа мутахассислари томонидан маълумотлар берилди.

Тадбир доирасида тингловчиларга камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Электрон ўқ отиш хонасида тингловчилар машғулотларни амалий тарзда бажариб кўрдилар.

Шу билан биргаликда Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирганларга имтиҳон олди синовлар ҳамда керакли маълумотлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech