19 Январ 2023 йил 367

Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида “Ҳайдовчи! Тезлик – умр заволи!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 19 январь куни Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси куни” муносабати билан  ўтказилган тадбирда Андижон вилояти ҳарбий прокуратураси ва Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари иштирок этдилар.

Унда ҳарбий хизматчи ходимларга йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари, қиш мавсумида музламаларда хавфсизлик талабларига риоя этишлари ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғини асраш, уларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмишини турли хил жароҳатланиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда бундай ҳолатларни содир этилишига туртки берувчи омилларни барвақт аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича чораларни кўриш ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Андижон ҳарбий прокуратураси масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари ва талаблари етказилиб, уларнинг мазмун моҳияти  тушунтириб берилди.

Бир сўз билан айтганда ўтказилган давра суҳбати ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада оширишга хизмат қилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech