Мустақиллик байрами арафасида Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимларига янги уйлар топширилди
Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизнинг ҳамма жабҳалари қатори ички ишлар органлари фаолиятида ҳам тизимли ва манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ички ишлар органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада яхшилаш ҳамда уларни уй-жой билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ички ишлар органлари томонидан фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришлари йўлида ўз куч-ғайратларини аямай хизмат қилишларига имкон беряпти.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “ички ишлар органлари ходимларини турар-жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида, бугунга қадар Андижон шаҳрининг “Ғайрат” кўчаси, Қўшариқ ва Бўстон даҳаларида жами 120 нафар ходимлар учун кўп қаватли уйлар қуриб битказилиб, ички ишлар вазирининг 2018 йил 5 февралдаги тегишли буйруғига мувофиқ вазирлик хисобидан ҳар бир ходимларга ипотека кредити учун дастлабки бадал тўловлари тўлаб берилди.
Бу каби хайрли ишларнинг давоми сифатида жорий йилнинг 24 август куни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан хизмат фаолиятида ҳамкасбларига алоҳида ўрнак бўлиб келаётган 15 нафар ички ишлар органлари ходимларига имтиёзли кредит асосидаги замонавий уй-жойлар тантанали равишда топширилди.
Янги уй-жойлар билан таъминланган ходимлар яратиб берилаётган бу каби шарт-шароитларга, албатта, ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан жавоб қайтарадилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати