25 Август 2021 йил 538

Мустақиллик байрами арафасида Андижон вилояти ИИБ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан 25 август куни вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасида ички ишлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада гўшт, ёғ, сут ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, турфа хил ширинликлар арзонлаштирилган нархларда сотилди. Маҳсулотларнинг сифати ва ҳамкор корхоналар томонидан пешма-пеш етказилаётгани ходимларга қулайлик яратди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот

Text to speech