23 Август 2024 йил 1331

“Энг яхши эксперт-криминалист” танловининг Андижон вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

Хабар берилганидек, ИИВ томонидан ҳамкасблари орасида намуна бўлаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида соҳавий хизматлар кесимида кўрик танловлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари ўртасида “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик танлови ўтказилди.

Барча шаҳар-туман ИИБларидан иштирок этган кўрик-танлов ичтирокчиларини саралаш уч босқичдан иборат бўлди.

Биринчи шартда иштирокчилар белгиланган сониялар ичида “Калашников” автомати ва “Макаров” пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш амалиётини бажаришди.

Иккинчи босқичда ички ишлар органлари соҳавий хизмати, маънавий-маърифий йўналиш, жанговар ва хизмат тайёргарлиги бўйича тест саволлари қабул қилинди.

Учинчи босқичда эса ходимларнинг соҳавий билимлари савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра: 1-ўринни Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази бош эксперти капитан Шермухаммедов Аббосбек Баҳодиржон ўғли қўлга киритди.

Шунингдек, танловда 2-ўрин Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази катта эксперти капитан Мадаминов Миржалол Мирзакарим ўғлига, 3-ўрин эса Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази бош эксперти майор Тўраев Хузурбек Муроджоновичга насиб этди.


Ҳудудий саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган ходимлар Республикада бўлиб ўтадиган кўрик танловда иштирок этишади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech