30 Декабр 2023 йил 3170

Янги йил байрами арафасида Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун “Буратинонинг саргузаштлари” номли янги йил томошаси намойиш этилди

Янги йил ўзгача кайфиятда кутиладиган байрам. Унинг мўъжизакорлиги кўнгилларга кўтаринки руҳ, завқу-шавқ олиб келишидир.Айни кунларда  юртимиз бўйлаб барчага шоду-хурсандчилик улашиб, янги йил шукуҳи кезиб юрибди. Хусусан, Янги йил байрами муносабати билан Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларида ҳам турли хил кўнгилочар байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 30 декабрь куни Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида “Янги 2024 йил” байрами муносабати билан Андижон жойлашган 3-сон Болалар ва мусиқа санъати мактабида ички ишлар органлари ҳамда хизмат бурчини бажариш вақтида мардларча вафот этган ходимларнинг фарзандлари учун “Буратинонинг саргузаштлари” номли янги йил томошаси намойиш этилди.

Ушбу янги йил томошаси жажжи  болажонларга ўзгача байрам кайфиятини улашишди. Қувонарлиси, томошага ташриф буюрган ҳар бир томошабин уларни илиқ қарши олишди ва қарсаклар билан олқишлаб туришди.

Шунингдек, байрам муносабати билан барча шахсий таркиб ҳамда юртимиз тинчлиги va барқарорлигини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган ички ишлар органлари  ходимларнинг фарзандларига байрам совғалари топширилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech