27 Декабр 2024 йил 2442

"Янги йил" байрами муносабати билан Андижон вилояти ИИБ ходимларининг фарзандлари учун "Янги йил томошаси" номли спектакл намойиш этилди  

Янги йил ўзгача кайфиятда кутиладиган байрам. Унинг мўъжизакорлиги кўнгилларга кўтаринки руҳ, завқу-шавқ олиб келишидир.Айни кунларда  юртимиз бўйлаб барчага шоду-хурсандчилик улашиб, янги йил шукуҳи кезиб юрибди. Хусусан, Янги йил байрами муносабати билан Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларида ҳам турли хил кўнгилочар байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, бугун 27 декабрь куни “Янги 2025 йил” байрами муносабати билан Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларига Андижон вилоят қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган байрам томошаси намойиш этилди.

"Янги йил томошаси" номли спектакл жажжи  болажонларга ўзгача байрам кайфиятини улашишди. Қувонарлиси, томошага ташриф буюрган ҳар бир томошабин уларни илиқ қарши олишди ва қарсаклар билан олқишлаб туришди.

Шунингдек, байрам муносабати билан барча шахсий таркиб ҳамда юртимиз тинчлиги va барқарорлигини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган ички ишлар органлари  ходимларнинг фарзандларига байрам совғалари топширилди.

Албатта, ушбу тадбирларнинг туб замирида меҳр ва эътиборга муҳтож ёш қалбларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби эзгу фазилатлар ҳам мужассамлиги шубҳасиздир.

Бир сўз билан айтганда ташкил этилган Янги йил байрами томошаси барча болажонларга ўзгача қувонч улашди. Ҳозирда бу каби тадбирлар шаҳар-туман ички ишлар органлари томонидан ҳам жойларда давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech