18 Март 2023 йил 396

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Ҳар йили Наврўз байрами арафасида айёмни муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида ҳашар ўтказиш яхши анъанага айланган. Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

Шу муносабат билан, Андижон вилояти ИИБ аппарати ҳамда бошқа соҳавий хизмат ходимлари ҳам эрталабдан ўз ташаббуслари билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юбордилар. Мавжуд бинолар атрофи, кўчалар ободонлаштирилди. Экин ерлари тартибга келтирилиб, бегона ўтлардан тозаланди ва шудгорланди.  Дарахт ва гулларларга шакл берилиб, оқланди. Айниқса, бошқарма биноси ҳудудига янги манзарали дарахт кўчатларининг  экилиши, ўзгача чирой бағишлади.

Бир сўз билан айтганда ҳашарда қатнашган барча ходимлар ўзининг қўлидан келганча меҳнати билан қатнашиб, ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech