15 Июл 2022 йил 500

Одам савдосига қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Андижон вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ОС ва НМҚКБ ходимлари томонидан, Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази бўлими ходимлари билан ҳамкорликда “30 кун-ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги” доирасида, «Биз одам савдосига қаршимиз!» акцияси ўтказилди.

Тадбирда аҳоли гавжум жойлар, МДҲ ҳамда хорижий давлатларга ишга юбориш бўйича тайёргарлик ўтказиб келаётган турли ўқув марказларида, одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнат эксплуатациясига қарши курашиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ушбу йўналишдаги долзарб масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар, маълумотлар берилди ва 150дан ортиқ фуқароларга зарур буклетлар ҳамда флаерлар тарқатилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech